Депутатларимиз кўчат экиш ишларида фаоллик кўрсатмоқда
Депутатларимиз кўчат экиш ишларида фаоллик кўрсатмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва туманлари кенгашлари депутатлари томонидан пойтахтнинг Бектемир, Сергели, Яшнобод, Чилонзор туманларида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида туманлар Кенгашлари ҳовлилари ҳамда аҳоли яшаш жойларида арча ва сирен кўчатлари, гуллар экилди, дарахтларга шакл берилиб оқланди.

Хусусан, Яшнобод туман Кенгаши депутатлари О. Бузурукходжаева ва К. Шомуродовлар тумандаги Янги давр ва Жарқўрғон маҳаллаларига 100 туп мевали дарахт кўчатлари тарқатиб, ҳудудга экиш ишларида ҳам фаол қатнашди. ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Й.Абдусатторова Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар парламенти аъзолари билан биргаликда Сергели туманида жойлашган 332-мактабга дарахтлар экишди.

Чилонзор тумани "Кўтарма" маҳалласида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашди. Мевали ва арча кўчатлари экилди. Маҳалла фаоллари билан Наврўз сумалаги ҳам қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш