Олтинкўлда камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов 22 сентябрь куни Олтинкўл туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Шунингдек, камбағаллик реестрида турувчи фуқаролар бепул фойдаланиши учун қурилган иссиқхона фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тартиби юзасидан маълумотлар берилди. Аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш, эҳтиёжмандларни аниқлаш ва уларни тегишли ижтимоий хизматларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ҳудуддаги ижтимоий ҳолатдан келиб чиқиб, камбағалликни келтириб чиқарадиган омилларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ва кўмак самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Ўрганиш якунида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар мониторингини кучайтириш, эҳтиёжмандларни аниқлашда манзилли ёндашувни таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ҳамда фуқароларни нафақа ва ёрдам, ижтимоий хизматлар, бандлик каби тегишли йўналишларга йўналтириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш