Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Одилжон Иминов Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Хусусан, Ангор тумани “Янгитурмуш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Ат-Термизий кўчасида барпо этилаётган пиёдалар ерусти йўлагининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Бугунги кунда “Ангор” буюм бозори ва “Варона” савдо мажмуаси ўртасида транспорт воситаларининг қатнов юкламаси юқори бўлганлиги сабабли, аҳолининг, айниқса, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида мазкур ерусти йўлаги бунёд этилмоқда.
Депутатимиз қурилиш паспортида белгиланган муддат ва талаблар асосида ишларни сифатли якунлаш, қурилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берди.