Янги ўқув йили “Келажак соати” билан бошланди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия депутати Қизилгул Қосимова, халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Мурод Холматов, шаҳар Кенгаши депутати, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар кенгаши раиси Феруза Холдорова “Кимёгар” маҳалласидаги 13-сон умумтаълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида мактабда ташкил этилган “Келажак соати” машғулоти кузатилди. Унда ўқувчиларга Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат, юрт тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, сифатли таълим олиш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим олиши ҳамда иқтидор ва қобилиятларини намоён этиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида фикр алмашилди.

Тадбир доирасида мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган “Президент совғалари” тантанали равишда топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш