Жондор туманида “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида интеллектуал беллашув ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилояти Жондор туман кенгаши ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Маънавият марказида “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида навбатдаги интеллектуал беллашув ташкил этилди.

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва ижтимоий-сиёсий жараёнларга қизиқишини кучайтиришга қаратилган беллашувда 7 та жамоа иштирок этди. Беллашув 2 та шарт асосида ўтказилиб, жамоалар сиёсат, ҳуқуқ, жамият ҳаёти ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид саволлар орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра, “Занги” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тадбир якунида барча иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш