“Имконият чекланмаган” акцияси доирасида ижодий кўргазма ташкил этилди

 

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Имконият чекланмаган” шиори остида ижодий кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши масъул ходимлари, партиядан сайланган депутатлар, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими вакиллари, партия фаоллари, “Ёшлар қаноти” аъзолари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кўргазмада ногиронлиги бўлган фуқароларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган буюмлари, амалий санъат намуналари, безак маҳсулотлари, сувенирлар, тўқувчилик ва тикувчилик маҳсулотлари ҳамда бошқа ижодий ишлари намойиш этилди. Меҳмонлар ижодкорларнинг ишлари билан танишиб, улар билан мулоқот қилди ҳамда ўзларига маъқул маҳсулотларни харид қилиб, уларнинг меҳнатини қўллаб-қувватлади.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва меҳнатга бўлган интилишини рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ижодкорларга Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш