Депутат мактабдаги қурилиш ишлари билан танишди

 

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Нигора Махсудова тумандаги 41-сон умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Ўрганиш давомида мактаб ҳудудида барпо этилаётган замонавий спорт зали қурилиш жараёни кўздан кечирилиб, бажарилаётган ишларнинг сифати ҳамда қурилиш суръатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунида спорт залини белгиланган муддатда ва сифатли фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш