Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов вилоятининг Избоскан туманида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллалар еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар, энергия таъминоти ҳамда ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини ўрганди.
Дастлаб, тумандаги “Солбоши” маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсумида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати кўмагида ғолиблар қаторига кирган ва таъмирланган ички йўлларнинг сифати кўздан кечирилди.
Жараёнда “Куйганёр” маҳалласида илгари нафақа олишга муҳтож оилалар қаторида бўлган Оромгоҳ кўчаси, 111-уйда истиқомат қилувчи А.Ҳолмирзаев ва 87-уйда яшовчи Т.Имомов хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлар ташкил этилди. Бугунги кунда хонадон эгалари маҳалла еттилиги ёрдами билан 20 миллион сўмдан олинган кредит маблағлари эвазига ҳозирда даромадли оилалар қаторига кириб, эҳтиёжманд оилалар ва маҳалладаги жамоавий ишларга ёрдам бериб келаётганликлари ўрганилди.
Шунингдек, депутатимиз “Избоскантумангаз” корхонаси масъуллари билан ҳам учрашув ўтказиб, унда Президентимиз раислигида ўтказилган “Ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши”да белгиланган топшириқлар, энергетика тармоғини модернизация қилиш, хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва истеъмолчиларни барқарор энергия таъминоти билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти сайловчиларга тушунтирилди.