Тиббиёт муассасаси фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашидаги депутатимиз Ф.Ашуров “Ғалаба” маҳалласидаги 12-сон оилавий поликлиникада бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганди.
Маълумотларга кўра, мазкур поликлиника “Нодирабегим”, “Ғалаба” ва “Ҳавзак” маҳаллаларида яшовчи 15 023 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатади. Шундан 295 нафари ногиронлиги бўлган фуқаролардир.
Бугунги кунда поликлиникада аҳолига 25 турдаги дори-дармон ҳамда 8 турдаги тиббий буюмлар бепул берилиши йўлга қўйилган.