Жамоатчилик эшитувида соғлиқни сақлаш тизими муҳокама қилинди

 

Партиямиз Бухоро вилояти кенгаши ташаббуси билан “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати: амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Мулоқотда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва қамровини ошириш, бирламчи тиббий хизмат самарадорлигини юксалтириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Эшитувда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари томонидан жисмоний имконияти чекланган ҳамда бошқа айрим тоифадаги фуқароларни имтиёзли асосда дори-дармон воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳолати, бу борада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Шундан сўнг депутатлар, тадбир иштирокчилари ва жамоатчилик вакиллари томонидан мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жамоатчилик эшитуви якунида партиямиз Бухоро вилояти Кенгаши раиси Зулфия Тўева сўзга чиқиб, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолини сифатли ва манзилли тиббий хизмат ҳамда имтиёзли дори воситалари билан таъминлаш масалалари бундан буён ҳам партиянинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш