Депутат томонидан бирламчи тиббий ёрдам муассасаси фаолияти ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Иба Наризова Навбаҳор туманидаги “Кескантерак” маҳалласида янги ташкил этилган 8-сон оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида муассасанинг моддий-техник базаси, замонавий лаборатория хоналари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган онлайн навбат тизими ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишилди.
Шунингдек, тиббиёт муассасасида аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, рақамли хизматлардан самарали фойдаланиш ҳамда беморлар учун яратилган шароитларни яхшилаш масалалари юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.