Бепул бериладиган дори-дармонлар билан таъминланиш ҳолати ўрганилди

 

Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Ғанишер Неъматов томонидан аҳолини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг доирасида “Султан Фарм” ва “Мирон Универсал” дорихоналари фаолияти ўрганилди. Унда DIMET тизими орқали бепул дори воситаларини бериш тартиби йўлга қўйилгани, фуқароларга белгиланган тартибда дори-дармонлар ажратилаётгани ҳамда тизимнинг амалиётдаги самарадорлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган фармацевтик хизматлар сифати ва бепул дори воситалари мавжудлиги юзасидан ҳам ўрганишлар олиб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш