Кўп қаватли уйлар атрофида болаларга яратилган инфратузилма ҳолати ўрганилди

 

Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашидаги депутатимиз А.Бозоров “Чўлқувар” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги кўп қаватли уйлар атрофида болаларга яратилган инфратузилма ҳолати билан танишди.

Депутатимиз ўрганиш давомида майдончаларнинг санитария ҳолати, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўйин ускуналарининг техник ҳолати ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини кўздан кечирди.

Ўрганиш натижаларига кўра, болаларнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш борасида камчиликлар кўзга ташланган. Хусусан, майдончаларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш борасида талайгина муаммолар борлиги қайд этилиб, бу масала юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди.

Депутат болалар майдончаларини сақлаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи аҳоли фаровонлиги ҳамда ёш авлоднинг соғлом ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, мазкур масалани депутатлик назоратига олди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш