Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзолари, жумладан, партиямиз депутатлари Сайёра Имомова ҳамда Зуҳра Шодиевалар Хоразм вилоятидаги қатор таълим муассасалари фаолияти билан танишди.
Депутатлар Урганч шаҳридаги “Feruz — Xorazm” МЧЖга қарашли “Nurafshon Kids” мактабгача таълим муассасасида бўлиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия жараёни ҳамда педагогик фаолиятни ўрганди. Шунингдек, “Feruz — Xorazm” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган 300 ўринли замонавий бошланғич мактаб қурилиши жараёни ҳам кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, педагог кадрлар салоҳияти ва яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Якунда таълим сифатини янада ошириш, хусусий таълим секторини қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим хизматлари самарадорлигини кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.