Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўрик ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят ҳамда Термиз шаҳар кенгашлари ташаббуси билан Термиз шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиникада “Соғлом давлат – кучли жамият” шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида фуқаролар малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлик ҳолати баҳоланди. Шунингдек, иштирокчиларга касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тиббий профилактика масалалари юзасидан тавсиялар берилди.

Мазкур акция аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактик тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш