Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлими авария ҳолатида эканлиги учун жорий йилнинг 28-февралида санитария-эпидемиология мутахассислари томонидан бўлимнинг ишлашига тақиқ қўйилган. Натижада аҳолига ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишда муаммолар кузатилаётган эди.
Бу масалада аҳоли вакиллари халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги депутатимиз Шаҳноза Абдураҳимовага ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Депутатимиз мурожаатни ўрганди ва масъул ташкилотлар билан боғланиб муаммога ечим излади.
Шу йўлда депутатимиз Ипотека банкининг Яккасарой филиалига бўлим таъмири учун маблағ сўраб депутат сўрови юборди. Натижада банк томонидан Болалар бўлимини таъмирлаш учун 350 миллион сўм пул маблағи ажратилди.
Депутатларимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатли ва ўз вақтида бўлишига хизмат қилади.