Нукус туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим бошлиғи Р.Алламбергенов, Нукус туман партия кенгаши раиси, Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Р.Сапарниязов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги 7-, 9- ва 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида муассасаларда санитария-гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, электр жиҳозларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шунингдек, болалар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Ўрганиш якунида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва болалар хавфсизлигини кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш