Сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Партиямиз Нарпай тумани Кенгаши депутати А.Худойбердиев “Баркамол” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида маҳалла фаоллари ички йўлларнинг ҳолати қониқарсиз эканлиги масаласида депутатга мурожаат қилишди.
Депутат мавжуд ҳолатни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг бугунги ҳолати, уларнинг таъмирталаб қисмлари ҳамда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммолар кўздан кечирилди.
Халқ вакили ўрганиш якунида ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш, йўл четларини тартибга келтириш ҳамда тунги ёритиш тизимини яхшилаш масалаларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич ҳал этишга қарор қилди.