Бемор болалар ҳолидан хабар олинди
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партиямиз Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида Термиз шаҳридаги Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология ва режали хирургия бўлимидаги болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида совғалар топширилди.
Тадбир давомида болаларга меҳр ва эътибор кўрсатилиб, уларнинг кайфиятини кўтариш, байрам қувончини улашиш мақсадида турли совғалар, кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.
Ушбу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва инсонпарварлик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.