Партиямиз Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида муассасада санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши, электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳолати ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Таълим ташкилоти фаолиятини янада самарали ташкил этиш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва таълим сифати ҳамда хавфсизлик талабларини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Бу каби ўрганишлар мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, болалар учун хавфсиз ва замонавий муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.