Бухорода 500 дан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Партиямиз Бухоро туман кенгаши ташаббуси билан “Соғлом жамият — кучли давлат” шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Бунда эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш-тарзини татбиқ этиш ва касалликларни эрта босқичда аниқлаш мақсад қилинган.

Кўрик доирасида аҳоли ўртасида қандли диабет, юрак-қон томир, сил, онкологик ҳамда бошқа касалликларни эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувлари ташкил этилди. Профилактик кўриклар натижасида бир қатор касалликлар эрта босқичда аниқланиб, беморлар назоратга олинди.

Тиббий кўрик давомида 522 нафар фуқаро малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга амбулатор ва стационар даволаниш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш