Чирчиқда талаба-ёшлар билан учрашув ўтказилди
Партиямиз Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев Чирчиқ давлат педагогика университетида талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган масалалар, таълим сифати, бандлик, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш каби йўналишлар муҳокама қилинди.
Талабалар-ёшлар томонидан илгари сурилган таклифлар алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, депутат томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар, давлат дастурлари ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва сиёсий билимларини оширишга, мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.