Депутат сўрови ижобий ҳал этилди
Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати Ф. Баҳодиров аҳоли талабига кўра, “Балиқликўл” маҳалласи Хушнудлик кўчасида трансформатор эскиргани, ўта паст кучланишда ишлаётгани ва эски симёғочларни алмаштириш зарурлиги юзасидан йўллаган депутатлик сўрови туман электр таъминоти корхонаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Бугунги кунда мазкур масала ижобий ҳал этилиб, корхона ходимлари янги трансформатор ўрнатиш ишларини бошладилар. Шунингдек, эски симёғочлар ўрнига темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, фазалар ўртасидаги юкламалар тенглаштирилиши ва натижада электр энергияси кучланиши меъёрий ҳолатга ўтказилиши кутилмоқда.