Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан депутат сўрови юборилди

 

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати О. Йўлдошов томонидан сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда бир қатор муаммолар аниқланди.

Учрашувда “Оқ олтин” овулидаги Кўнабосу аҳоли пунктида электр энергиясининг пастлиги ва симёғочларни янгисига алмаштириш ҳамда Тозабосу аҳоли пунктида электр энергиясининг пастлиги бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида депутатимиз тегишли ташкилот раҳбарига депутат сўрови юборди ва жараённи назоратга олди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш