Депутатимиз пиёдалар йўлакчаси қурилишини назоратга олди
Депутатимиз пиёдалар йўлакчаси қурилишини назоратга олди

 

Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгаши депутати Э. Рахмонов томонидан “Тўлқин” маҳалласининг Ўзбекистон кўчасида аҳолининг кундалик ҳаракатланиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш мақсадида барпо этилаётган 1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчасини қуриш жараёни жойига чиқиб ўрганилди.

Жараёнда қурилиш ишларининг сифати, фойдаланилаётган қурилиш материалларининг талаб даражасига мослиги, белгиланган муддатларга риоя этилиши таҳлил қилинди.

Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш