Қарши шаҳридаги Турон университетида партиямиз Қашқадарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, устоз-мураббийлар ва ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда Олий Мажлиси Сенати аъзоси Комила Каромова ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий билим эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашишди.
Мулоқотда шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди. Уларнинг таклифлари тингланиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бундай очиқ мулоқотларнинг моҳияти ҳам ёшлар билан самимий суҳбатлашиш, улар ички дунёсига назар солиш, қизиқишларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларини ҳал қилишдан иборат.