Депутат ичимлик суви муаммосини ҳал қилишга киришди
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Малик Жалоловга “Ал-Бухорий” маҳалласидаги аҳолидан мурожаат келиб тушди. Унда маҳалланинг Н.Тўхтасинов кўчасида оқава сув тармоқлари эскиргани, айрим жойлари носоз ҳолатга келгани айтилган.
Депутат мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва ичимлик суви қувурларининг янгилаш зарур, деган хулосага келди.
Шу муносабат билан Ўзсувтаминот АЖнинг Андижон шаҳар бўлимига депутат сўрови юборди. Унда ҳудуддаги оқава сув тармоқларини таъмирлаш, шунингдек 400 метр ичимлик суви қувурларини янгилаш чораларини кўриш сўралган.