Бошланғич партия ташкилотлари кенг жамоатчилик билан алоқада муҳим бўғин

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоя ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишда, сайловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали йўлга қўйишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим бўғин вазифасини ўтаб беради.

Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида 11 200 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларимиз фаолият юритмоқда. Ҳар бир бошланғич партия ташкилоти йилнинг биринчи ярмида ўтган йил давомида бажарилган ишлар, эришилган натижалар ҳақида сайловчиларга атрофлича ҳисобот бериб, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олади.

Айни кунларда ушбу жараён давом этмоқда. Бошланғич партия ташкилотларимизнинг ҳисобот йиғилишлари ўтказилиб, уларнинг раислигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Март ойи якуни бўйича жами 4 813 та БПТларда ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Шундан 4 280 та йиғилишларда амалдаги БПТ раислари сайланган бўлса, 533 та БПТда раислар янги сайланди.

Бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот, режа ва сайлов жараёнлар қизғин паллага кирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш