Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгаши раиси Х.Раҳимов туманнинг “Обод” маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда инфратузилмани яхшилаш борасида олиб борилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Депутат аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказиб, маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, кўчаларни ёритиш тизимини янгилаш, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш каби муҳим масалаларда фикр алмашди. Маҳалла фаолларининг таклифларини тинглади.
Халқ вакили ҳудудни ободонлаштириш ва унинг инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, одамларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилишини инобатга олиб, ишлар ўз вақтида ва сифатли тугатилиши устидан депутат назорати олиб борилишини таъкидлади.