Ичимлик суви таъминоти борасида амалга оширилаётган ишлар депутат назоратида

 

Ўрганишларда Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида муаммолар борлиги аниқланган эди. Масъул идоралар мавжуд ҳолатга эътибор қаратиб, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш мақсадида янги сув қувурларини ётқизмоқда.

Партиямиз Бахмал туман кенгаши раиси Д.Мисиров ҳамда депутат Б.Амановлар олиб борилаётган ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилаётганини кўздан кечиришди.

Ўрганишларда сув қувурлари сифатли ва ўз вақтида белгиланган режа асосида олиб борилаётганига амин бўлинди. Депутатлар аҳоли вакилларига ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва қулай муҳит яратиш борасида мурожаат ва таклифлар бўлса доимо очиқлигини маълум қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш