Депутат поликлиника қурилишини кўздан кечирди
Когон туман Кенгашидаги депутатимиз С.Шарипова Когон маҳалласи ҳудудида янги қурилаётган 26-сонли оилавий поликлиникада ўрганиш олиб борди.
Депутат қурилиш жараёнларининг бориши, бажарилаётган ишлар сифати ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилишини кўздан кечирди. Масъуллар томонидан объектнинг лойиҳаси, қуввати ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қайд этилишича, мазкур оилавий поликлиника фойдаланишга топширилгач, ҳудуд аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошади.
Масъуллардан ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш сўралди.