Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари иштирокида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ошириш, уларнинг сиёсий билимларини мустаҳкамлаш ва тафаккур доирасини кенгайтириш, шунингдек, жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгашининг масъул ходимлари, университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Турнирда жами 6 та жамоа иштирок этиб, улар турли соҳаларга оид саволлар асосида ўзаро беллашишди. Қатнашчилар мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоавий ҳамжиҳатликни намоён этган ҳолда қизғин баҳс олиб боришди.
Тадбир якунида энг фаол ва билимдон жамоалар аниқланиб, уларга партия томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.