“Меҳр улашайлик” лойиҳаси доирасида хайрия тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги Фарҳод “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида “Меҳр улашайлик” акцияси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ва туман кенгашлари масъуллари иштирок этиб, муассаса тарбияланувчиларини Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари билан самимий қутлаб, уларга совғалар улашди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга эътибор қаратилиб, уларга руҳий қўллаб-қувватлаш кўрсатилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан байрамона муҳит яратилиб, имконияти чекланган аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган эзгу ташаббуслар илгари сурилди.

Якунда партия масъуллари муассасада яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 300 ўринга мўлжалланган интернат уйида ҳозирда 293 нафар хотин-қиз истиқомат қилмоқда ҳамда уларга 215 нафар ходим хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур тадбир аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишларнинг муҳим кўриниши бўлди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш