Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги депутатимиз Ф.Ваисов “Ғайрат” маҳалласида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳамда фуқароларга ўз вақтида ва самарали тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида ҳудуд аҳолиси учун кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматларнинг ҳолати, фуқароларнинг тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш имкониятлари, тиббий хизматларнинг сифати ҳамда тезкорлиги юзасидан мавжуд вазият атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган тиббий хизматлар билан боғлиқ муаммолар ва таклифлар тингланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди.