Халқ депутатлари Шоманай туман Кенгашидаги депутатимиз Маҳмуд Эсенгелдиев “Бегжап” овул фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ўтказган эди. Мулоқот давомида ҳудуд аҳолиси томонидан бир қатор мурожаатлар бўлди.
Жумладан, “Бегжап” овул фуқаролар йиғинининг “Нуримбай” аҳоли пунктида яшовчи фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланмаганини айтиб, 130 дан ортиқ хонадон учун 15 км узоқликдан янги ичимлик суви тармоғини тортиш масаласи кўтарилган эди.
Мазкур масала бўйича депутат томонидан Шоманай тумани ҳокимининг ўринбосари А.Мамбетжановга депутатлик сўрови юборилди. Натижада сўровдан бир ҳафта ўтмай “Нуримбай” аҳоли пунктида яшовчи 130 дан ортиқ хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 15 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.