Давлат дастурининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тарғиб қилинмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури мазмун-моҳиятини партия электорати орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар кенгашлари раҳбар ва ходимлари, пленум ва ижроия қўмита аъзолари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилганлар жорий йилги Давлат дастурида белгиланган маҳалла тараққиёти, инновацион иқтисодиёт, экологик барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган барча ислоҳотлар замирида инсон манфаати устувор эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир давомида бир қатор депутатлар ва партия ҳудудий кенгашлари вакиллари фикр-мулоҳазалар билдириб, Давлат дастурида белгиланган вазифаларни аҳоли орасида, айниқса партия электорати ўртасида кенг тарғиб қилиш лозимлигини таъкидлаб, жойларда тарғибот тадбирларини ташкил этишни ўзларига мақсад қилиб олишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Давлат дастурига таклифлар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш