Тошкент вилоятида ҳам партиямизнинг 34 йиллиги нишонланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда партиямиз масъуллари, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда партиямиз фахрийлари иштирок этди.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар партиянинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, унинг халқ манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишдаги фаолияти ҳақида фикр юритишди. Шунингдек, партиянинг 34 йил давомида юртимиз тараққиёти, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий адолат тамойилларини амалда қарор топтириш йўлидаги муносиб ҳиссасини алоҳида тилга олинди.

Тадбирда партия ғояларини, дастурий мақсадларини узоқ йиллар давомида кенг жамоатчиликка тарғиб этишда катта ҳисса қўшиб келаётган фидойиларимизга “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш