Партия куни муносабати билан қашқадарёлик фидойиларимиз фаолияти эътироф этилди
1-ноябрь — Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил этилганига 34 йил тўлиши муносабати билан барча ҳудудлар қаторида Қашқадарё вилоятида ҳам партия сафларида узоқ йиллар фидокорона фаолият олиб бораётган, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда ўзининг ташаббускорлиги ва масъулияти билан ажралиб турган партия фаолларидан бир гуруҳи муносиб тақдирланди.
Улар “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланиб, уларнинг меҳнати, сиёсий фаоллиги ҳамда партия ғояларига садоқати эътироф этилди.