Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Қ.Қосимова Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, у ерда ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Ўқитувчилар ва ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувлар давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда таълимнинг барча бўғинлари изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.
Депутатимизнинг учрашувлари “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида давом етди. Халқ вакили бу ерда маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, фуқаролар билан суҳбатлашди.
Маҳалла фаоллари кейинги йилларда маҳалла институтини ислоҳ қилиш ва уни халқ ҳаётига яқин, самарали тизимга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, айниқса, “еттилик” тизимининг жорий қилингани бугун кўплаб масалаларни шу ернинг ўзида ҳал етиш имконини бераётганини қайд етди.
Мулоқотлар чоғида аҳоли вакилларининг мурожаатлари тингланиб, уларнинг аксарият қисми тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳал етилди.
Яна бир депутатимиз И.Токарева ва ишчи гуруҳ Олмазор туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди. Улар марказ фаолиятини ўрганиб, ходимларнинг меҳнат шарт-шароитлари ва кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар самарадорлигини таҳлил қилишди.
Ўрганишлар давомида хизматлар сифати ва самарадорлиги, аҳолига сифатли, тезкор ва қулай хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Якунда депутат марказ фаолиятини яхшилаш учун оғир аҳволга тушган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш тизимини кучайтириш, соҳада янгича ёндашувларни жорий этиш лозимлигини таъкидлади.
Фракциямиз аъзоси М.Ўразалиева Мирзачўл туманида фуқаролар билан учрашув ўтказди. Депутат жамиятда ҳалоллик ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, давлат хизматчиларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, ёшлар онгида коррупцияга қарши маданиятни шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, М.Ўразалиева ҳар бир раҳбар ўз фаолиятини қонунийлик, адолат ва халқ манфаатига хизмат қилиш тамойилларига асослаб олиб бориши кераклигини, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш лозимлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида депутат томонидан масъулларга тизимли профилактика, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳалоллик муҳитини кенгайтириш борасида аниқ таклифлар билдирилди.