Очиқ мулоқотлар ишончни мустаҳкамлайди
Оқолтин туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман ҳокими бошчилигида “Кўркам диёр” маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда аҳоли вакиллари ва тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдиришди.
Билдирилган ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиши белгиланди. Ижтимоий, коммунал, йўл, сув ва энергия таъминоти билан боғлиқ аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатъий чоралар белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг муаммоларини биргаликда ҳал этишда муҳим ҳисобланади. Бу ўз-ўзидан давлат органлари ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, сайловчиларнинг уларга нисбатан ишончини оширади.