Ишлаб чиқаришдаги ёшлар ХДПни танлади

 

Тошкент вилоят кенгашимиз ташкилотчилигида “Аммофос-МАХАМ” акциядорлик жамиятида ёшлар билан мулоқот ўтказилди.

Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда корхона ёш ходимлари самимий суҳбатлашди, фикр алмашди.

Корхонада ёшларга яратилган шароит ҳам ўрганилди. Иштирокчилар “Аммофос-2” цехи, лаборатория, музей ва замонавий таҳлил маркази фаолияти билан танишишди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Суҳбат якунида 24 нафар фаол йигит-қизлар партиямиз сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш