Жиззахда эҳтиёжманд аҳоли учун бепул тиббий кўрик

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳар “Оққўрғонлик” маҳалласида жойлашган шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Соғлом авлод – юрт таянчи” шиори остида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Акция доирасида имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар мутахассис шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Терапевт, педиатр, стоматолог, офталмолог, гинеколог каби йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган текширувлар амалга оширилиб, керакли тавсиялар берилди ва айрим беморларга даво муолажалари белгиланди.

Тадбирда “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамоат фонди, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази, партиянинг Жиззах шаҳар кенгаши фаоллари ҳамда партия депутатлари фаол иштирок этди. “Саломатлик акцияси” доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 108 фуқаро бепул тиббий хизмат билан қамраб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва мунтазам тиббий кўриклардан ўтиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

Партиянинг вилоят кенгаши томонидан ташкиллаштирилган бу каби амалий тадбирлар аҳолининг саломатлиги ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш