Хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган давра суҳбати

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мирзо Улуғбек туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шаҳзода Қурбонова ташаббуси билан 142-сонли умумтаълим мактабида “Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаолликка” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга қонуний асосда жавоблар берилди.
Давра суҳбати хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга кенг жалб этиш, уларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва фуқаролик масъулиятини ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.