Жиззах вилояти кўп тармоқли болалар марказида “Бор меҳримиз сен учун, болажон” шиори остида болалар учун қувончли ва эсда қоларли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида болажонларнинг севимли кўнгилочар шаклларидан бири — қўғирчоқ театри саҳнага чиқарилиб, эртак қаҳрамонлари орқали дўстлик, эзгулик, меҳнатсеварлик каби қадриятлар тарғиб қилинди. Томошабин болажонларнинг юзларидаги табассум ва кўзларидаги қувонч ана шу самимиятдан дарак берди.
Шунингдек, тадбир давомида болалар шеър ўқиб, қувноқ куй-қўшиқларга жўр бўлиб ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Уларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар кенгаши раиси Н. Сиддиқов, ОМҚПҲ “Ёшлар парламенти” аъзоси Д. Тургунова ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этди.