Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш тамойилига содиқ ҳолда иш юритмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О. Иминов ҳамда партиянинг Андижон вилоят кенгаши бўлим бошлиғи О. Аҳмедов Шаҳрихон туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлиб, ногиронлиги бор фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ҳолатини ўрганди.
Шунингдек, депутатлар туман марказидаги “Шохбекат”да жамоат транспортида ногиронлар учун яратилган шароитлар, амалий ёрдам кўрсатиш ҳолатини ҳам кўздан кечириб, мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Мазкур ўрганишлар Халқ демократик партиясининг ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат ва инклюзив давлат қуриш тамойилларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган амалий фаолиятининг бир кўриниши бўлди.