Сўх туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
Сўх туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

 

Сўх тумани маданият марказида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, партия депутати Зокиржон Зоҳидов ҳамда вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат депутат ва туман ҳокими томонидан жойида кўриб чиқилди. Муаммоларни ҳал этиш учун масъул ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Тадбир сўнгида туман Кенгаши депутатлари, “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда халқ вакилларининг масъулияти, маҳаллалардаги долзарб муаммолар, уларни ҳал этишда жамоавий ёндашув зарурлиги, фуқаролар мурожаатларига бефарқ бўлмаслик ҳақида фикр алмашилди.

Ушбу сайёр қабул аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича навбатдаги амалий қадам бўлди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш