Олий Мажлис депутатлари Тошлоқ туманида сайёр учрашув ўтказди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Мамажонова ва Шокиржон Аҳмедов Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида бўлиб, бир қатор учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.

Ўрганишлар доирасида депутатлар Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими раҳбари, шунингдек, бир нечта маҳаллалардаги “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашди. Мулоқотларда ҳудудлардаги долзарб муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Фуқароларнинг фикрлари, таклифлари ва жойлардаги реал муаммолар депутатлар томонидан тингланиб, улар асосида тегишли қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Депутатлар маҳаллий аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлиб, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда доимий ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш