Ёшлар овози сиёсатда: Асакада янги ташаббуслар муҳокама қилинди

 

Андижон вилояти Асака туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлигини сақлаш техникумида “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида навбатдаги муҳим тадбир ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларга нисбатан фаоллигини ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тенглик йўналишларидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Тадбирда вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, “Асака ҳаёти” газетаси муҳаррири, техникум ва коллеж талабалари иштирок этдилар. Иштирокчилар “Адолат”, “Дипломатлар”, “Авицина”, “Келажак сиёсатчилари” ва “Парвозлар” жамоаларига бўлинган ҳолда беллашувларда қатнашди.

Тадбирнинг асосий вазифаси ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини баҳолаш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, “сиёсий лидерлик” ва “жамоатчилик бошқаруви” бўйича кўникмаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Беллашувлар “Тезкор савол-жавоб”, “Фикрлаш ва таҳлил”, “Мунозара ва дебат” йўналишларида ўтказилди.

Якунда:

  • 1-ўрин: “Авицина” жамоаси,
  • 2-ўрин: “Дипломатлар” жамоаси,
  • 3-ўрин: “Келажак сиёсатчилари” жамоаси эгаллади.

Ғолибларга диплом, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

“Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси – ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий масъулиятини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамиятига фаол ҳисса қўшишига хизмат қилаётган муҳим платформадир.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш