Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Низомиддин Абаев «Озод» овулида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида маҳаллий аҳоли томонидан бир қатор муаммолар кўтарилди.
Жумладан, овул аҳолиси ички йўлларнинг таъмирга муҳтож эканлигини билдириб, ушбу йўлларга шағал тўшалиши юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганган депутат Низомиддин Абаев мазкур масалада мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.
Юборилган сўров асосида тегишли ташкилотлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Тегишли ташкилотлар иштирокида йўлларга шағал тўшалди ва аҳоли мурожаати ижобий ҳал этилди.
Бу амалий натижа — Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатларининг жойларда фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ва самарали иш олиб бораётганининг яна бир амалий ифодасидир.