Бухорода “Саломатлик учун 5000 қадам”
Бугун Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида оммавий соғломлаштириш юриши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, ёшлар қаноти аъзолари, шунингдек, Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчи ва талабалари фаол иштирок этди.
Ушбу лойиҳа орқали аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни кучайтириш ҳамда ижтимоий бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.
Тадбир иштирокчилари бундай соғломлаштириш акциялари ёшларга ижобий мотивация бериши, уларни саломатликка бўлган масъулиятни чуқур ҳис этишга чорлаши билан аҳамиятли эканини таъкидладилар.
Соғлом халқ — кучли жамият асоси!